Халқаро кузатувчи фикри: “Аҳолида ўз фуқаролик бурчини бажариш учун дахлдорлик кайфияти ҳукмрон”
Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга келган хорижлик экспертлар сайлов участкаларидаги шарт-шароитлар билан танишиб, муҳим сиёсий жараён ҳақида ўз фикрларини билдирмоқда.
Константин Петров, Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари:
– Ўзбекистонда Президентлик сайловига пухта тайёргарлик кўрилган. Бу сиёсий тадбирни юқори савияда ўтказишда ҳал қилувчи омил.
Тошкентга келишимиз билан ислоҳотлар самарасини яққол кўрдик. Сайлов юқори даражада ўтишини ҳар қадамда сезиш мумкин: сайлов участкалари тахт ҳолатда, аҳолида ўз фуқаролик бурчини бажариш учун дахлдорлик кайфияти ҳукмрон.
Сайлов қонунчилиги такомиллаштириш бўйича ҳам катта ишлар қилинган. Ногиронлиги бор шахслар ҳам овоз бериш жараёнида қатнашиши таъминланган, барчага тенг шарт-шароит яратилган. Ишонамизки, эртага Ўзбекистон халқи ўзи учун муносиб етакчини сайлайди.
Беҳруз Худойбердиев ёзиб олди.
ЎзА