Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро кузатувчи: “Барчаси шаффоф тарзда ўтяпти, аҳоли фаоллиги эса таҳсинга лойиқ”
15:47 / 2023-07-09

Фарғона вилоятида байрамона руҳда ўтаётган Президент сайловида хорижлик меҳмонлар ва халқаро кузатувчилар ҳам иштирок этяпти.

Тошлоқ туманидаги 927-сайлов участкаси сайловчилар билан гавжум. Бу ерга сингапурлик халқаро кузатувчилар ташриф буюрди.

– Ўзбекистонда аввал ҳам бўлганман. Бу каби сайловларда эса халқаро кузатувчи сифатида илк маротаба иштирок этяпман, – дейди “Asian Geographic Magazines” (Сингапур) нашрининг бош директори ва бош муҳаррири Тет Кьяу. – Фарғона вилоятидаги бир нечта сайлов участкаларида бўлдим. Ҳаммаси яхши ташкил этилган. Фуқаролар ўз ҳуқуқидан эмин-эркин фойдаланяпти.

Сайловчиларнинг кайфияти аъло. Сайлов шаффоф тарзда ўтказиляпти. Сайлов жараёнларини кузатиш билан бирга, вилоятдаги тарихий ва диққатга сазовор жойларни ҳам томоша қиляпман. Бу ернинг одамлари меҳнаткаш, самимий экан. Миллий ҳунармандчилик анъаналари, юксак одоб-ахлоқ намуналарига гувоҳ бўляпман. Кейинчалик ижодий сафар қилиб, водийга яна келиш истагим бор.

М.Сулаймонов, ЎзА.