Халқаро кураш ассоциацияси йилнинг муносибларини қачон эълон қилади?
Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) ҳар йили декабрь ойи сўнгида нуфузли мусобақалар, чемпионатлар сарҳисобига кўра, энг яхшилар рўйхатини эълон қилиб келарди.
Бироқ, Халқаро кураш ассоциацияси бу гал 2025 йил муносибларини эълон қилишни келгуси йил февраль ойига қолдирибди.
Хўш, бунга нима сабаб бўлди?
Халқаро кураш ассоциацияси бош котиби Муҳаммад Реза Нассирийнинг таъкидлашича, 2025 йил миллий спортимиз кураш учун муҳим воқеаларга бой давр бўлди. 30 га яқин халқаро турнир, қитъавий чемпионатлар ҳамда комплекс ўйинлар дастурида кураш мусобақалари ташкил этилди. 10 га яқин давлатда ҳакамлар, мураббийлар учун семинарлар уюштирилди.
2025 йилги мусобақалар тақвим режасидан жой олган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2026 йил январь-февраль ойларига кўчирилиши туфайли йил номинантлари мазкур чемпионат якунларидан кейин эълон қилиниши белгиланди.
Т.Рўзиев, ЎзА