Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро кўргазмада “Ўзкимёсаноат” АЖ маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳиятини намоён этмоқда
10:04 / 2025-10-08

Аввал хабар қилинганидек, Тошкентда ўз ишини бошлаган “Uzbek Import Fair 2025” I-халқаро кўргазмасида маҳаллий корхоналар қаторида  “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳам ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда.

Жамият ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлагановнинг сўзларига кўра, мазкур кўргазмада Ўзбекистонда ишлаб чиқариш салоҳияти мавжуд бўлган 3 минг турдаги импорт маҳсулотлари намойиш этиляпти.

–Ўз навбатида, 30 дан ортиқ импорт қилинаётган маҳсулотлар, доимий импорт қилинаётган материаллар ва бутловчи қисмлар ўзлаштириш учун тақдим этилмоқда. Кимё саноати маҳсулотлари, парфюмерия, косметика ва шахсий гигиена воситалари билан бир қаторда, маҳаллийлаштириш дастури ҳамда саноат кооперацияси доирасида импортни оптималлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги тақдимот материаллари ҳам кўргазмадан жой олган.

 Шунингдек, мамлакатимиз тадбиркорлари томонидан қиймати 280 миллион доллардан зиёд бўлган 26 турдаги кимёвий маҳсулотлар ҳавола этиляпти. Эътиборлиси, ушбу тадбир доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар импорт товарларига бўлган ҳақиқий эҳтиёж ҳажмини ўрганиш эвазига ўз ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш ҳамда янги бозорларга чиқиш имкониятига эга бўлади, – деди Ҳ.Тўлаганов.

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА