Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро кўргазмада Ўзбекистон ўз стенди ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлари билан иштирок этмоқда
14:44 / 2024-05-16

Жорий йилнинг 15–17-май кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида “Caspian Agro” ва “InterFood Azerbaijan”– халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров иштирок этмоқда.

Уч кунлик кўргазма давомида қишлоқ хўжалиги техникаси, қишлоқ хўжалиги объектлари ва ускуналари, суғориш тизимлари, қадоқлаш, қишлоқ хўжалигидаги инновацион технологиялар, чорвачилик ва паррандачилик, иссиқхона хўжалиги, озуқа ишлаб чиқариш, ветеринария, ўсимликчилик, ўғитлар ва боғдорчилик маҳсулотлари намойиш этилади.  Кўргазмада атроф-муҳитга зарарли таъсирларни камайтиришнинг самарали усулларини излаш нуқтаи назаридан барқарор қишлоқ хўжалиги ва иқлим ўзгариши концепциясига алоҳида эътибор қаратилади. Кўргазмада Ўзбекистон ўз стенди ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, чет эллик ҳамкорлар томонидан Ўзбекистонда аграр соҳани ривожлантириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, рақобатбардош, бозор ва экспортга йўналтирилган сифатли маҳсулотларга катта қизиқиш билдирилмоқда. Асосан, тадбиркорлар ва иштирокчилар қадоқланган маҳсулотлар, қуруқ мева ва қандолат маҳсулотларга қизиқиш билдирган.  

Кўп йиллардан буён минтақадаги энг йирик “Caspian Agro” кўргазмаси қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва минтақада атроф-муҳитга таъсирни камайтиришга қаратилган янги технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.  

“InterFood Azerbaijan” кўргазма иштирокчилари учун ўз маҳсулотларини сотиш ва ўз компаниялари учун дистрибюторлар ва вакилларни топиш учун имконият жойидир.  

Кўргазма музлатилган озиқ-овқат ва ярим тайёр маҳсулотлар, қандолат ва ун маҳсулотлари, консервалар, гўшт маҳсулотлари, сут маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар, нефть маҳсулотлари, шарбатлар, чой, соғлом озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, мева ва сабзавотларни қайта ишлаш учун ускуналар, қадоқлаш ва бир қанча бошқа маҳсулотлар битта платформада намойиш этилиши билан аҳамиятли.  

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА