ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган ўтказилган “Давлат ҳокимиятини ташкил этиш тизимини янада ислоҳ этишнинг конституциявий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзуидаги халқаро конференция иштирокчилари бўлган халқаро экспертлар Ахсикент мажмуасига ташриф буюрди.
[gallery-11466]
– Ахсикентдаги илмий изланишлар бошланганига 150 йил бўлганига тарихдан гувоҳмиз, - дейди Россия Фанлар академияси Федерал илмий-тадқиқот социологик маркази ижтимоий-сиёсий тадқиқотлар институти бош илмий ходими Борис Гуселетов. – Бу манзилдан топилган осори-атиқалар Петербургдаги Эрмитажда, Москвадаги тарих музейида ҳам сақланмоқда. Ўрганишлар кўлами кенгайгани бизни хурсанд қилди. Айниқса, бу ерда амалга оширилажак улкан лойиҳалар Ахсикентга бўлган қизиқишни янада орттиради.
Халқаро конференция иштирокчилари, Давлатобод туманидаги “Ёшлар зиё маскани”да, Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Тўра Ибрат мемориал мажмуасида ҳам бўлди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА