Халқаро конференция: 1-сессия мавзуси - барқарор ривожланиш масаласи
Марказий Осиё халқаро институтида "Озбекистон ва Туркманистон: Ўзаро ҳамкорликнинг янги тарихий босқичида ривожланиш истиқболи" мавзусидаги халқаро конференция давом этяпти.
Анжуман аввалида МОХИ директори Анвар Носиров ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро муносабатлар институти ректори Жумамират Гурбангелдиев иштирокчиларга табрик сўзи йўлладилар.
Шундан сўнг дастурга кўра, "Сиёсий-иқтисодий соҳада барқарор ривожланишнинг янги имкониятлари" деб номланган биринчи сессия бўлиб ўтяпти. Ҳозиргача Туркманистон ТИВ ХМИ ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори Сири Сириев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Акром Неъматовнинг мавзуга оид қизиқарли маърузалари тингланди.
Ғ.Хонназаров, ЎзА