Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш медални қўлга киритди
16:28 / 2022-07-18

Хитой давлатида масофавий тарзда ўтказилган 54-Халқаро кимё олимпиадаси ўз ниҳоясига етди.

Дунёнинг 80 та давлатидан 320  нафар ўқувчи иштирок этган мазкур нуфузли олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги телеграм канали маълум қилмоқда.  

Халқаро олимпиаданинг ёпилиш маросими масофавий тарзда Youtube платформасида бўлиб ўтди.  

Ғолиблар:  

Мафтуна Бадалова – Абу Али Ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси; 

Азимжон Жамолов – Абу Али Ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси; 

Икромиддин Боймаҳаммадов  – Абу Али Ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси; 

Шерзод Шайматов – Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги 11-АФЧЎИМ(айрим фанларни чуқур  ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб)нинг  11-синф ўқувчиси. 

Кумуш медални қўлга киритган ғолиб ўқувчиларга 90 миллион сўм, ўқитувчиларига – 75 миллион сўмдан пул мукофотлари топширилади. 

Медаль соҳиблари олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади. 

Н.Усмонова, ЎзА