English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Халқаро истеъмолчилар ҳақлари" кунига бағишланган халқаро вебинар бўлиб ўтди
10:03 / 2021-03-10

Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumers International) «Пластик чиқиндиларга қарши кураш» шиори остида халқаро вебинар ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов иштирок этди.

Халқаро истеъмолчилар ташкилоти бош директори Ҳелена Лоран (Helena Leurent) бутун дунё миқёсида пластик чиқиндилар атроф-муҳитга жуда катта зарар келтираётганини таъкидлар экан, истеъмолчиларнинг табиатни ифлослантиришига муносабатини ўзгартириш, 7 та "R"нинг (Rethink, Refuse, Reduce, Reuse, Recycle, Repair and Replace – чуқур мулоҳаза қилиб кўриш, воз кечиш, камайтириш, қайта фойдаланиш, қайта ишлаш, тузатиш ва ўрнини алмаштириш) аҳамияти, келгуси йилда истеъмолчилар ташкилотлари олдига қўйиши керак бўлган ишлар борасида таъкидлаб ўтди.

БМТ статистик маълумотларига кўра, ҳар йили 300 миллион тоннадан ортиқ пластик чиқиндилар ҳосил бўлади. Уларнинг арзимаган қисми қайта ишланади ва ёқилади. Пластик материаллар ёнганда ҳам ўзидан атмосферага заҳарли моддалар чиқади ва инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.

 Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Халқаро истеъмолчилар ҳақлари кунига бағишлаб, 15 март куни матбуот анжумани ўтказишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 

Матбуот хизмати