Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро инвестиция форуми муҳим мавзуларга қаратилган панель сессиялар шаклида давом этмоқда
17:40 / 2023-04-27

Пойтахтимиздаги “Тashkent City” Халқаро ишбилармонлар маркази Конгресс-холлида бўлиб ўтаётган II Тошкент халқаро инвестиция форумида бир қатор нуфузли халқаро тузилмалар, бизнес компаниялар раҳбарлари, ишбилармон доира вакиллари ўз чиқишлари билан иштирок этмоқда.

Ялпи мажлис муваффақиятли ташкил этилди. Айни пайтда эса инвестицион салоҳитдан келиб чиққан ҳолда ҳамкорликни ривожлантириш, тадбиркорлар ўртасидаги мулоқотни жадаллаштиришга бағишланган қатор муҳим мавзуларда панель сессиялар бўлиб ўтмоқда.  

Жумладан, “BBC World News” тижорат вакиллари раҳбари Сергей Становкин модераторлигида ўтаётган – “Савдо молияси: келажакка назар” панель сессияда савдони молиялаштириш глобал савдо оқимининг тахминан 80-90 фоизини қўллаб-қувватлаши қайд этилди.  

Экспертлар фикрича, бугунги кунда тахминан 1,7 триллион доллар миқдорида молиялаштирилмаган транзакциялар мавжуд бўлиб, уларнинг 40 фоизидан ортиғи КЎБ операциялар ҳисобланади. Транзакциялар мураккаблиги, иштирокчилар кўплиги, жумладан, банк, экспорт-кредит агентликлари КЎБ субъектларининг молиялаштириш имкониятини чеклайди.  

Йиғилиш давомида тизимни оптималлаштириш 2030 йилга қадар 600 миллиондан зиёд иш ўринларини яратиши керак бўлган жаҳон иқтисодиёти учун жуда муҳимдир. Ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар кичик ва ўрта бизнеснинг савдони молиялаштириш воситаларидан фойдаланиш имкониятини ошириш учун амалга ошириш керак бўлган масалалар муҳокама қилинди.  

[gallery-11612]

“Марказий Осиёда савдони молиявий ривожланишига нима тўсқинлик қилмоқда?”, “Рақамли ечимлар глобал миқёсда савдо молиясининг ривожланишига қандай таъсир қилиши мумкин?”, деган айрим саволларга батафсил жавоб берилди.  

Шу вақтнинг ўзида параллель равишда ўтаётган “Туризм ва чакана савдо: муаммолар ва имкониятлар” мавзусида сессия ўз ишини давом эттирмоқда.  

Америка – Ўзбекистон савдо палатаси ижрочи директори Элена Сон бошқараётган навбатдаги муҳокамада, айнан туризм секторида Ер юзидаги ҳар ўнинчи киши айни соҳада фаолият юритаётгани хусусида сўз борди. Шу боис пандемия даврида туризм сектори бутун дунёга саноатнинг жаҳон иқтисодиёти учун ўта муҳим эканини намойиш қилди, деган фикр илгари сурилмоқда.  

Суҳбат чоғида туризм сектори иқтисодиёт ва жамиятнинг деярли барча тармоқлари билан чамбарчас боғлиқлиги таъкидланди. Ҳозирги вақтда харид қилиш туризми туристик қиймат занжирининг тобора муҳим таркибий қисмига айланиб боряпти.  

Хорижлик мутахассислар меҳмонхона ва ресторан саноати меҳмондўстликнинг, туристик инфратузилманинг асосий таркибий қисми ҳисобланишига бир овоздан қўшилди. Туризмни ривожлантириш янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорлик ва сармоявий фаолликни ривожлантиришни рағбатлантираётгани айтилди.  

Форум давом этмоқда, дастурга мувофиқ, кун давомида яна қатор сессиялар ўтказилади, кун охирида эса ҳамкорлик шартномалари имзоланади. ЎзАни кузатиб боринг.  

Беҳруз Худойбердиев, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА