French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро инклюзив хабда очиқ семинар бўлиб ўтди
15:40 / 2025-12-16

Бугунги кунда мамлакатимизда экологик маданиятни оширишга актуал вазифа сифатида қаралмоқда. Шу мақсадда жойларда мутахассислар иштирокида тренинглар ташкил этилмоқда.

Халқаро инклюзив хабда эко-фаол, экологик ташаббуслар муаллифи Ферузбек Сайфуллаев иштирокида батареяларни қайта ишлашнинг аҳамиятига бағишланган очиқ семинар ўтказилди.

Унда батареяларни хавфсиз утилизация қилишнинг асосий жиҳатлари, уларнинг атроф-муҳит ва инсон саломатлигига таъсири, шунингдек, ишлатилган чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлашнинг самарали амалиётлари муҳокама қилинди.

Мазкур маҳорат дарси марказнинг экологик ташаббусларини амалга оширишда муҳим қадам бўлиши, иштирокчилар ўртасида экологик маданиятни мустаҳкамлашга хизмат қилиши аниқ.

Шербек Исломов, ЎзА