French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро инглиз тили олимпиадаси ўтказилади
08:33 / 2026-02-22

Қорақалпоғистон Республикасида халқаро инглиз тили олимпиадасига саралашнинг ҳудудий босқичи 2026 йил 23 февралдан 25 февралгача ўтказилади.

Бу босқич Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Мактабгача ва мактаб таълими вазирларининг буйруқлари асосида ташкил этилмоқда. 

Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида Junior ёш тоифасининг иштирокчилари 7 дақиқалик лойиҳа тақдимоти ва сунъий интеллект мавзусида 7 дақиқалик саҳна кўринишини намойиш этади. Умумий баҳолаш 50 баллик тизим асосида амалга оширилади.

Senior тоифасида эса жамоалар 7 дақиқа лойиҳа тақдимоти, 7 дақиқа саҳна кўриниши ва 30 саволдан иборат тест синовини топширади. Саралаш якунида халқаро олимпиадаларда иштирок этадиган энг муносиб номзодлар аниқланади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА