Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотурудий халқаро илмий-тадқиқот марказининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг тузилмаси;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг устави;
2025-2028 йилларда Имом Мотуридийнинг илмий мероси ва мотуридийлик таълимотини ўрганишни қўллаб-қувватлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
Марказ Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича Васийлик кенгаши Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради, унга юкланган вазифаларни амалга оширишга кўмаклашади ҳамда Марказ фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди.
Диний-маърифий соҳада таълим, фан ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгаш Марказнинг таълим ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятини мувофиклаштиради.
Маълумот учун, олдинроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-68-сон Фармони билан:
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилган ва унинг қўшимча вазифалари белгиланган;
Марказ исломшунослик йўналишидаги илмий тадқиқотларни ҳамда дин билан боғлиқ жараёнлар бўйича таҳлилларни амалга оширувчи илмий- тадқиқот муассасаси этиб белгиланган эди.
ЎзА