Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро илмий анжуман бошланди
20:25 / 2023-09-06

“Янги Ўзбекистон” университетида Diffusion Fundamentals - X халқаро илмий анжуман ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.

Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари Одил Абдураҳмонов ва Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова очиб беришди.  

Тадбирда Буюк Британия, АҚШ, Германия, Франция ва Австрия каби мамлакатларнинг жаҳон рейтингида юқори ўринларни эгаллаб турган 25 та олий ўқув юртининг президентлари, олим ва ўқитувчилари иштирок этди.  

Анжуманнинг мамлакатимизда илк бор ўтказилиши– кимё, физика, компьютер фанлари ва математика соҳасида илмий ишлар олиб бораётган маҳаллий  олимларга ўз ишланмаларини бутун дунё олимлари билан муҳокама қилиш орқали такомллаштириш  учун катта имкониятдир.  

Халқаро анжуман 3 кун давом этади.  

Н. Усмонова, ЎзА.