Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни амалиётда қўллаш
17:04 / 2022-03-04

Одил судловни таъминлашда халқаро ҳуқуқ нормаларини қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Хўш, бу борада судьяларимизнинг билим ва тушунчаси қандай?

Фарғонада судьялар олий мактаби вакиллари,  Халқаро юристлар комиссияси экспертлари иштирокида бўлиб ўтган “Халқаро ҳуқуқ нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши” мавзусидаги давра суҳбатида ана шу жиҳатларга эътибор қаратилди. Унда инсон ҳуқуқлари соҳасига оид Конвенциялар ва халқаро ҳужжатлар, шунингдек, Судьялар олий кенгаши билан ҳамкорликда тайёрланган “Халқаро ҳуқуқ нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши” номли амалий-услубий қўлланманинг мазмун-моҳияти судья ва суд ходимларига тушунтириб берилди.  

–Инсон ҳуқуқ ва  манфаатларини ҳимоя қилишда халқаро ҳуқуқ, халқаро шартномаларни билишимиз шарт, – дейди Фарғона вилояти суди раиси ўринбосари Бобохон Ваҳобов. – Бу борада халқаро мулоқотлардаги давлатлараро ва бошқа қатнашувчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари устуворлигини таъминлаш муҳим талаблардан бўлиб, турли халкаро шартномалар, битимлар, келишувлар, конвенциялар, декларациялар, БМТнинг ҳужжатлари халқаро ҳуқуқнинг норматив базаси ҳисобланади. Халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни амалиётда қўллаш масаласида бугунги тадбирлар яхши самара беради. 

“Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида” Минск  конвенцияси, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида” ги Конвенция, “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси”, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” ги қонуни, одил судловни таъминлашга оид икки томонлама давлатлараро келишувлар борасида иштирокчиларга маълумотлар бериб ўтилди.  

М. Сулаймонов, ЎзА