Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро ҳуқуқ нормаларига оид қўлланма нашр этилди
12:54 / 2021-12-31

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан “Халқаро ҳуқуқ нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши” деб номланган қўлланма тайёрланиб, нашрдан чиқарилди.

Ўзбекистон халқаро миқёсда турли соҳаларда ўзаро ҳамкорликни амалга оширмоқда. Айниқса, кейинги йиллардаги очиқлик сиёсати туфайли халқаро даражада амалга оширилаётган лойиҳалар салмоғи кўпайди. Бу эса халқаро даражада ҳал қилиниши мумкин бўлган ишлар, низолар учрашини англатади.  

Бу эса, ўз-ўзидан, одил судловни таъминлашда халқаро ҳуқуқ нормаларини қўллаш тартиби, бу борада халқаро амалиётда дуч келинаётган муаммолар ва уларнинг самарали ечимларини топишда судьялар тегишли ахборот ва меъёрий ҳужжатлар таъминлашни талаб этади. Чунки, миллий қонунчилик халқаро ҳуқуқ талабларига мос келиши қанчалар муҳим бўлса, халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни амалиётда самарали қўллаш масаласи ҳам долзарб ҳисобланади.  

Шу маънода “Халқаро ҳуқуқ нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши” қўлланмасининг чоп этилиши бу борадаги эҳтиёжларни маълум маънода қоплаши ҳақли эътирофга лойиқдир.

Мазкур тўпламдан нафақат суд ишларини юритишда халқаро ҳуқуқ нормаларини қўллаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда, балки  Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларнинг мамлакат ичида ва ташқарисида ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан услубий қўлланма сифатида фойдаланиш мумкин.

Қўлланма судьялар, суд ходимларидан ташқари судьялик лавозимига номзодлар, адвокатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар ва соҳага қизиқувчи барча китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

Норгул Абдураимова,ЎзА