French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди
10:19 / 2023-09-09

“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятида Europa Re ва Swiss Re қайта суғурта компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Swiss Re суғурта компанияси вакили Эстер Баур Рейнекe, Europa Re қайта суғурта компанияси лойиҳа раҳбари Надица Жовановска Босковска ҳамда “Ўзагросуғурта” АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари,  Трансформация, инновация ва суғурта департаменти ҳамда Молия департаменти директори, Қайта суғурталаш ва халқаро муносабатлар департаменти менежери иштирок этди.  

Учрашувда томонлар InsuResilience Solutions Fund (ISF) халқаро жамғармаси томонидан мамлакатимизда боғдорчилик ва сабзавотчилик маҳсулотларини етиштиришда иқлим билан боғлиқ хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш бўйича жорий этилаётган суғурта маҳсулотлари, уларни молиялаштириш масалалари, шунингдек, ушбу жараёнда қайта суғурта компанияларида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида фикр алмашдилар.  

Таъкидланганидек, боғдорчилик ва сабзавотчиликни суғурталаш ҳозирда дунё ҳамжамиятида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Суғурта компанияларининг ўзаро яқин ҳамкорлиги ушбу соҳани ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқади.  

Учрашув давомида томонлар боғдорчилик ва сабзавотчиликни суғурталаш дастури доирасида дастлаб Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида синовдан ўтказиладиган суғурта маҳсулотларини жорий этишда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар, келгусида суғурта маҳсулотларининг қўшимча турларини кенгайтиришнинг муҳим жиҳатлари ҳақида фикрлашиб олдилар.  

Эслатиб ўтамиз, ИнсуРесилиенcе Солутионс Фунд (ИСФ) халқаро жамғармаси Ўзбекистонда боғдорчилик ва сабзавотчиликни суғурталаш дастурини молиялаштиради. InsuResilience Solutions Fund (ISF) халқаро жамғармаси Ўзбекистонда боғдорчилик ва сабзавотчиликни суғурталаш дастурини молиялаштиради. Ушбу жараёнда дунёдаги етакчи Europa Re ва Swiss Re қайта суғурта компаниялари иккита маҳаллий суғурта компанияларидан бири ҳисобланган “Ўзагросуғурта” АЖ билан ҳамкорлик қилади.

Реклама

ЎзА