Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро ҳамкорлик – туризм ривожига хизмат қилмоқда
17:17 / 2025-10-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугунги кунда Бухоро вилоятида туризм соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий ишлар изчил давом этмоқда. Жорий йил давомида вилоятнинг бой маданий мероси ва  туристик салоҳиятини хорижий мамлакатларда кенг тарғиб этиш мақсадида Индонезия, Малайзия, Беларусь, Хитой, Тожикистон, Италия ва Польша каби давлатларда бўлиб ўтган халқаро туристик тадбирларда вилоят делегацияси муносиб иштирок этди.

Халқаро тадбирлар доирасида ўтказилган B2B, B2C ва G2B шаклидаги учрашувлар натижасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, сайёҳлик алмашинувини фаоллаштириш ҳамда Бухорога хорижий туристлар оқимини оширишга қаратилган келишувларга эришилди.

[gallery-25817]

Таъкидлаш жоиз, бу каби ташаббуслар вилоят учун нафақат халқаро миқёсда ўз брендини тарғиб этиш, балки янги туристлар оқимини жалб этиш ҳамда ҳудуднинг иқтисодий ва маданий ривожланишига ҳисса қўшиш имконини бермоқда.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА