Навоий давлат педагогика институтига Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети фалсафа кафедраси мудири Мейрхан Спанов бошчилигида бир гуруҳ профессор ўқитувчилар ташриф буюрди.
Навоий давлат педагогика институти ва Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети ўртасида тузилган халқаро ҳамкорлик меморандумига асосан олийгоҳлар ўртасида илмий академик мобиллик, яъни етакчи профессорлар махсус курсларининг илмий маърузаларини ташкил этиш, талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, илмий кадрлар тайёрлаш ва фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш белгиланган.


Дастлаб меҳмонларга институт тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи фаолияти, қатағон даврига оид архив ҳужжатлар, экспонатлар ҳамда тарихий шахслар тўғрисида маълумот берилди. Сўнгра институт қозоқ ва қорақалпоқ йўналиши талабалари ўзларининг миллий халқ қўшиқлари ҳамда рақсларини намойиш этди. Меҳмонлар талабаларга Марказий Осиё халқлари маънавий-фалсафий мероси номли танлов фани бўйича илмий маърузалар ўқиш ҳамда ижтимоий фанлар кафедрасида 72 соатлик илмий стажировка ва малака ошириш курсларини ўташ учун ташриф буюрган.


А.Бўриев, ЎзА