Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
13:47 / 2023-08-27

Институтимиз ҳамда Жанубий Корея Республикасининг Чежу Ҳалла университети ўртасида ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда.

Ривожланган мамлакатлар олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон – Жанубий Корея олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган форум доирасида Андижон давлат чет тиллар институти ҳамда Жанубий Кореянинг Чежу Ҳалла университети ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. 

Шу кунларда ана шу ҳамкорлик кўламини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Андижон давлат чет тиллар институтининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари Корея Республикасида бўлиб турибди. 

Чежу Ҳалла университети ректори жаноб Сунг Ҳун Ким бошчилигидаги университет ходимлари делегациямизни самимий кутиб олди. Ўзаро мулоқотда университет билан академик ҳамда илмий соҳада ҳамкорлик алоқалари юзасидан муҳокамалар ўтказилди.

Учрашувда келгусида Андижон давлат чет тиллари институти профессор-ўқитувчиларини университетга малака ошириш ва стажировкага юбориш, талабалар алмашинуви дастурини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди. Бундан ташқари, жорий йилнинг октябрь ойида инстутимизда Чежу Ҳалла университетининг Корейс тили марказини очишга келишиб олинди. 

Шунингдек, келгусида Андижонда корейс тили бўйича билиш даражасини баҳоловчи TOPIK халқаро тест марказини ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Мазкур келишув амалга ошса, вилоятимиз ёшлари ушбу даражани олиш учун пойтахтимизга боришлари шарт бўлмайди.

Ташриф доирасида профессор-ўқитувчиларимиз томонидан Чежу Ҳалла университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун “Ўзбекистон таълим тизимининг устувор тамойилллари” ҳамда “Маданиятлараро мулоқот компетенцияси” ва бошқа қатор мавзулардада маърузалар ўқилди. 

Умуман, халқаро ҳамкорлик доирасида институтимиз Буюк Британия, Америка Қўшма Штатлари, Франция, Германия давлатлари элчихоналари, Сингапурнинг Амитий халқаро университети, ЭТС халқаро ташкилоти, Буюк Британиянинг Кембридж, Порстмут университетлари, Америка Қўшма Штатларининг Огаё университети, Норвич институти, Кореянинг Чежу Ҳала ҳамда Кинг Сежонг университетлари, Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Қирғизистоннинг Ўш давлат университети, Туркиянинг Канфас, Гази ва Ҳожи Байрам университетлари, Ҳиндистоннинг Миллий туризм ва меҳмондўстлик менежменти институти билан ўқув, илм-фан соҳаларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. 

Дилшодбек РУСТАМОВ,
Андижон давлат чет тиллар институти ректори.
ЎзА