French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро ҳамкорлик кенгаяди
10:49 / 2026-02-19

Россия Федерациясига сафар чоғида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов билан учрашди.

Унда томонлар икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар доирасида ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини  муҳокама қилди. Хусусан, савдо-иқтисодий, инвестициявий, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, таълим ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Рустам Минниханов сўнгги йилларда Ўзбекистон билан ҳамкорлик изчил ва жадал суръатларда ривожланаётгани, хусусан, қўшма лойиҳалар сони ортиб бораётгани, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланаётгани ва ўзаро ташрифлар фаоллашганини алоҳида қайд этди. Бу борада, айниқса, Тошкент вилояти билан амалга оширилаётган изчил ҳамкорлик самаралари ҳар икки томон учун манфаатли бўлаётгани айтилди.  

У Тошкент вилояти билан амалий алоқаларни янада кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.

Учрашув чоғида саноат кооперацияси, машинасозлик, нефт-кимё, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва логистика соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди. Шунингдек, таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик, мутахассислар тайёрлаш ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Р. Минниханов Татаристонга  ва унинг иқтисодий салоҳиятига эътибор учун миннатдорлик билдириб, ўзаро шерикликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини эътироф этди.  

Ўз навбатида Зойир Мирзаев самимий учрашув ва дўстона мулоқот учун мезбон томонга миннатдорлик билдириб, самимий ишонч ва дўстликка асосланган, реал натижалар бераётган  янги ташаббус ва лойиҳаларни ҳамиша қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга тайёр эканини билдирди.  

Томонлар ҳамкорликда ҳаётга тадбиқ этилаётган лойиҳалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, уларни янада жадаллаштириш бўйича келишиб олди.

А. Мусаев, ЎзА