Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда
09:58 / 2025-07-02

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Навоий филиали директори, фалсафа фанлари доктори Вали Тўрақулов бошчилигидаги делегация Малайзиянинг Султон Aбдул Ҳалим Муадзам Шоҳ халқаро Ислом университети (UniSHAMS)да бўлишди.

Вали Тўрақуловнинг таъкидлашича, мазкур ташриф халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тиббиёт соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, академик ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, ўқув ва илмий фаолиятда илғор ёндашувларни татбиқ этиш мақсадида ташкил этилган.

Учрашув халқаро миқёсдаги тиббиёт таълимини модернизация қилиш, Ўзбекистон тиббиёт соҳасини ривожлантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири