Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро гуллар фестивалининг ҳар бир куни такрорланмас таассуротларга бой бўлади
17:36 / 2023-04-29

Наманганда анъанавий тус олган халқаро гуллар фестивали бу йил олтмиш иккинчи бор ўтказилади. Вилоятда ушбу гўзаллик ва нафосат байрамига катта ҳозирлик кўрилмоқда.

Гуллар фестивали 21 майдан 21 июнга қадар давом этади. Унинг ҳар бир кунида йирик тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Хусусан, фестиваль давомида “Fashion festival&talents” лойиҳаси ўтказилади. Вилоят ҳокимлиги ва “SAMO” санъат академияси ҳамкорлиги ҳамда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида амалга оширилаётган мазкур лойиҳа доирасида юздан ортиқ маҳаллий дизайнер билан иш олиб борилди. Уларнинг 15 таси фестивалда қатнашиш учун сараланди. Шунингдек, дастурда иштирок этадиган 30 нафар ўғил-қиз уч ойдан буён  рақс, гимнастика, моделинг йўналишида ўқитиб келинмоқда.  

[gallery-11640]

Афсоналар водийси тематик парки амфитеатрида ўтказиладиган ушбу мода ва санъат фестивали  гуллар байрамига янада файз киритиши учун барча имкониятлар ишга солинади.  

Юртдошларимиз ва меҳмонларни гуллар шаҳри – Наманганга чорлаб қоламиз!

Камола Юсупова,

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА