Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик бошланди
21:04 / 2026-02-06

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилоятида яхши анъанага айланган ва жаҳон миқёсида бренд даражасига чиққан Халқаро гуллар фестивали бу йил 65 маротаба ўтказилади. Шу муносабат билан мазкур муҳим тадбирга ҳозирданоқ тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

[gallery-27521]

Наманган вилояти ҳокими Шавкат  Абдураззоқов Давлатобод туманида жойлашган «Гулчилик плантацияси»да фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашди. Мулоқотда гулчилик соҳасидаги мавжуд муаммолар, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда янги ва ноёб гул навларини келтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунинг баробарида 65-Халқаро гуллар фестивалини юқори савияда ташкил этиш, унинг мазмун-моҳиятини янада бойитиш ва меҳмонлар учун жозибадор муҳит яратиш бўйича тегишли ташкилот-идораларга аниқ вазифа ҳамда топшириқлар берилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА