Халқаро форумга ҳозирлик муҳокама қилинди
Шу йилнинг 13–17 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида БМТ Конвенцияси (CRIC 21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси бўлиб ўтади.
Айни вақтда Самарқанд шаҳрида бўлиб турган БМТ бош котиби ўринбосари, БМТнинг Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш конвенцияси ижрочи котиби Ибрахим Тиав ҳамда Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов иштирокида мазкур нуфузли тадбирни ўтказиш юзасидан ҳамкорлик битими имзоланди.
Жараёнда томонлар мазкур тадбирни юқори савияда ўтказиш учун кўрилаётган тайёргарлик тадбирлари, сессия кун тартибидан ўрин оладиган асосий масалалар ва уларнинг халқаро аҳамияти ҳақида маълумот берди.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат),
ЎзА мухбирлари