Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро форумда Бухоро делегацияси ҳам қатнашмоқда
15:22 / 2024-05-17

Шу кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида 15-«Россия – Ислом олами: Казан форум» халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.

Форум дастурига кўра, асосий тадбирлардан ташқари 12 та йўналиш бўйича 125 та мавзули сессиялар ҳам ўтказилмоқда. Форумда 85 та давлатдан махсус аккредитациядан ўтган 20 минг иштирокчи қатнашмоқда.  

Тадбирларда Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларидан ҳам махсус делегациялар иштирок этаяпти.

Қозоннинг Туризмни ривожлантириш қўмитаси таклифига биноан Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари туризм бошқармалари ҳамда маҳаллий сайёҳлик компаниялари вакиллари Қозон маҳаллий туристик корхоналари билан Б2Б тартибидаги учрашувларни ўтказди, тақдимотлар уюштирди. Шунингдек, Қозоннинг туристик салоҳияти билан танишиш мақсадида Қозон бўйлаб инфотурда иштирок этди.

– Форумда кўҳна ва боқий Бухоронинг қадимий каштаси билан иштирок этяпман, – дейди ҳунарманд Сурайё Халилова. – Кўплаб каштачилик маҳсулотларини олиб келдик. Маҳсулотларимиз форум қатнашчиларига ёқяпти. Айниқса, чет эллик аёллар ўзларига манзур бўлган кўйлакларимиздан, чопонларимиздан, нимчалардан харид қилди. Шунингдек, кўргазмада шариф шаҳримиз ҳақидаги маълумотлар форум иштирокчиларига катта қизиқиш билдиряпти.

Форумда ташкил қилинган кўргазмада Ўзбекистон ўзининг «Made in Uzbekistan» стенди билан иштирок этмоқда.

Форум жорий йилнинг 19 майигача давом этади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Қозон.