Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро форум ёш лидерларни бирлаштирди
14:43 / 2021-11-23

Россиянинг Омск шаҳрида “Россия – Марказий Осиё минтақаси” халқаро лойиҳалар офиси ташаббуси билан Россиянинг Ёшлар ишлари федерал агентлиги ҳамда Омск вилоятининг Ёшлар ишлари, жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамкорлигида “Россия – Марказий Осиё минтақаси” мавзусидаги ёш лидерлар форуми бўлиб ўтди.

Ёшлар ўртасида дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда тегишли давлат органлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган форумда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон мамлакатларининг вазирликлари, ёшлар ишлари агентликлари вакиллари ҳамда талаба-ёшлари иштирок этди.

Форум давомида иштирокчилар томонидан Россия ва Марказий Осиё мамлакатларининг ёшлари ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати, келгусидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари тўғрисида, волонтёрлик, ёшларнинг экологик муаммоларни бартараф этишдаги ўрни, коронавирус пандемияси даврида мамлакатларда амалга оширилган қарши чоралар ва урбанизация каби мавзулар муҳокама қилинди.   

Форумда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ислом Охунов ҳам нутқ сўзлаб, Марказий Осиё минтақасининг ҳозирги кундаги муҳим стратегик макон эканлиги ҳамда у ерда яшовчи қардош миллатлар ўртасида барча соҳалардаги ҳамкорлик жуда муҳим эканлигини таъкидлади.   

“Россия – Марказий Осиё минтақаси” халқаро лойиҳалар офиси билан ҳамкорликда 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар муҳокамасида Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этиши ҳамда форумнинг узвий давомийлиги сифатида Ўзбекистон томонидан “Марказий Осиё ёшлар форуми” ташкил этилиши маълум қилинди.   

Тадбир давомида лойиҳа ёзиш бўйича тренинг ташкил этилди ҳамда иштирокчилар 3 гуруҳга бўлинган ҳолда ўз йўналишлари бўйича фикр алмашган ҳолда ўз тақдимотлари билан иштирок этди.   

Форум сўнгида гуруҳ вакиллари томонидан жами 10 та лойиҳаларнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Мутахассислар томонидар ҳар бир лойиҳа бўйича тегишли фикр-мулоҳазалар билдирилди ҳамда лойиҳалар “Россия – Марказий Осиё минтақаси” халқаро лойиҳалар офиси томонидан келгусида молиялаштирилиши бўйича дастлабки хулосалар берилди.

Шунингдек, форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг бўлим бошлиғи Бибижан Аралбаева томонидан “Экологик муаммоларни ечишда ёшларнинг ўрни” мавзусида тақдимот қилинди. Унда Россия ва Марказий Осиё давлатларининг эко-волонтёрлари ва атроф-муҳитни асраб-авайлаш ҳамда ушбу мавзу билан боғлиқ лойиҳаларни яратишга қизиқувчилар иштирок етди.

Сессия давомида иштирокчилар асосий экологик муаммолар, жумладан, чиқиндиларни қайта ишлаш ва табиий сув ҳавзалари масалаларини муҳокама қилдилар. Волонтёрлик масаласида Россия Волонтёрлик марказлари ассоциацияси ва Қозоғистоннинг Миллий волонтёрлик тармоғи ташкилотлари, шунингдек Россия Федерациясининг “Делай” экологик ҳаракати билан ҳамкорлик қилиш масалалари белгилаб олинди.    

 

Гулноза Бобоева, ЎзА