Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро форум: Ўзбекистонда 1 миллион нафар банд бўлмаган аҳолини 2026 йилгача бўлган даврда касб-ҳунарга ўқитиш режалаштирилган
18:24 / 2022-05-26

Бухорода ўтказилаётган Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш халқаро форуми давом этмоқда. Унда халқаро молия институтлари вакиллари билан бир қаторда давлат идораларининг мутахассислари, шунингдек, камбағалликни қисқартириш, иқтисодиёт, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги, яшил иқтисодиёт соҳаларида юқори тажрибага эга халқаро экспертлар қатнашмоқда.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон 2022-2026 йилларда "Янги Ўзбекистон" Тараққиёт стратегиясини фаол амалга ошира бошлади. Бу биринчи навбатда "Инсон шаъни ва қадр-қиммати учун" тамойилларига асосланади. Иқтисодиётни ривожлантириш бўйича асосий вазифалар 2026 йилгача камбағаллик даражасини икки баробар қисқартириш мақсадидан келиб чиқади. Бунда белгиланган мақсадларга эришишнинг асосий шарти сифатида макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодиётни ривожлантириш белгиланган. 

[gallery-7295]

Хусусан, аҳоли жон бошига ЯИМ даражасини жорий 2000 доллардан 2026 йилда 2800 долларгача ошириш мақсад қилинган. Бу 2030 йилда ўрта даромадли мамлакатларнинг юқори гуруҳига кириш учун асос яратади. Белгиланган вазифалар доирасида давлат корхоналари ва банкларни ўзгартириш ва хусусийлаштириш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, иқтисодий ўсишнинг яшил моделига ўтиш, тадбиркорлик фаолияти учун шарт-шароитларни яхшилаш, хусусий ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш, ер муносабатларини ислоҳ қилиш каби бошланган иқтисодий ислоҳотларни давом эттириш олдинда турган асосий мақсадлар ҳисобланади.

Мамлакатимизда ислоҳотларнинг давоми сифатида жойларда иқтисодий бошқарув тизимини такомиллаштиришнинг янги йўналишларидан бири ҳар бир маҳаллага бириктириладиган ҳоким ёрдамчилари институтини жорий этилганидир. Президентимиз томонидан илгари сурилган мазкур ташаббуснинг асосий мақсади аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, даромад келтирувчи меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш ва камбағалликни қисқартиришдир.

Янги стратегияда инсон капиталини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда Ўзбекистонда мактабгача ва олий таълим қамрови қарийб икки баробарга ошди. Ушбу соҳада мактабгача таълим қамровини 2026 йилда 80 фоизгача (ҳозирги вақтда 69 фоиз) ва олий таълимни 50 фоиз (28 фоиз)га ошириш кўзда тутилмоқда. Тараққиёт стратегиясига кўра, 1 миллион банд бўлмаган аҳолини (айниқса, аёллар ва ёшлар) 2026 йилгача бўлган даврда касб-ҳунарга ўқитиш режалаштирилган.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА