Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро фестивал тантанали юриш билан бошланди
11:20 / 2022-05-21

“Халқаро зардўзлик ва заргарлик” ва “Миллий каштадўзлик санъати” фестивали бошланди.

Фестивал хорижий ҳамда маҳаллий меҳмонларнинг “Лаби ҳовуз” мажмуасидан “Арк” қўрғонигача бўлган масофада тантанали юриши билан бошланди. 

Фестиваль доирасида бир қатор тадбирлари бўлиб ўтади. Жумладан, маҳаллий ва хорижий ҳунармандларнинг маҳсулотлари кўргазма-савдоси, фестивални ўтказиш ва якунлари бўйича матбуот анжуманлари, “Bukhara Fashion days” мода ҳафталиги, халқ сайллари, қўғирчоқбозлик ва дорбозлар томошалари, вилоятлар фольклор жамоалари ва маданият бошқармалари концерт дастурлари, ош танловлари, маҳаллий ва хорижий ҳунармандларнинг маҳорат дарслари, “Ўзбекистон заргарлик ва зардўзлик санъати” ва “Зардўзлик санъати” номли китоблар тақдимоти, Бухоро шаҳридаги мавжуд машҳур зардўз ва заргарлар устахоналарига экскурсиялар уюштирилади.

[gallery-7203]

Фестивалга турли гўшалардан кўплаб ҳунармандлар ташриф буюрган. Улар учун бу тадбир ўзига хос тажриба мактаби вазифасини ҳам ўтамоқда. Чунки ана шундай анжуманларда касб маҳорати кўзга яққол ташланади, бозордаги талаб ўрганилади, зарур сабоқлар чиқарилади.

Фестивал низомига кўра, маҳаллий ва хорижий ҳунармандлар ўртасида кўрик-танлов ўтказилади. Кўрик-танлов иштирокчиларининг маҳоратини етти кишидан иборат таркибдаги халқаро ҳайъат баҳолаб боради. Халқаро ҳайъат таркибига юқори малакали мутахассислар, таниқли санъат ва маданият арбоблари, олимлар, тадқиқотчилар, амалиётчилар, шунингдек, иштирокчи давлатлардан тегишли соҳаларнинг намояндалари киритилган.

Зариф Комилов, 
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА