Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро эксперт товарларнинг божхона қийматини аниқлаш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолади
18:15 / 2023-05-29

Сўнгги вақтларда Давлат божхона қўмитаси томонидан соҳага илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш бўйича дунёнинг етакчи давлатлари, шу жумладан, нуфузли халқаро институтлар билан ўзаро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда.

Жорий йилнинг 15-26 май кунлари Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетида Жаҳон банкининг божхона масалалари бўйича халқаро эксперти иштирокида “Божхона қиймати соҳасида илғор хорижий тажрибалар” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда асосий эътибор дунё миқёсида импорт товарларининг божхона қийматини аниқлаш ва бу жараёнда юзага келадиган муаммолар, уларни бартараф этиш, божхона қийматини назорат қилишда қўлланиладиган хавф профилларига қаратилди.  

Семинар-тренинг давомида халқаро эксперт томонидан “Божхона қиймати методологияси”, “Божхона қиймати бўйича дастлабки қарор”, “Божхона қийматини назорат қилишга қаратилган хавф профиллари” мавзуларида тақдимотлар ўтказилди. Шунингдек, товарларнинг божхона қийматини аниқлаш йўналишида Ўзбекистон тажрибаси ҳақида батафсил маълумот берилди. Халқаро эксперт мазкур йўналишда амалга оширилган ишларга юқори баҳо берди.  

Якунда бу каби тадбирларни мунтазам равишда ташкил этиш ҳамда "Хавфларни бошқариш" тизимидаги божхона қиймати модулини янада такомиллаштириш ишларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.  

Ш.Маматуропова, ЎзА