Польша президенти Кароль Навроцкий Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашишдан бош тортди. Бу ҳақда Президент идораси хабар берди. Маълум қилинишича, ташрифнинг бекор қилинишига Орбаннинг Россия президенти Владимир Путин билан Москвада учрашгани сабаб бўлди.
Туркиянинг Bayraktar Kizilelma дрони синовлар чоғида самолётни “ҳаво-ҳаво” ракеталари билан муваффақиятли уриб туширди. Бу жаҳон авиацияси тарихидаги илк ҳолат ҳисобланади. Бу ҳақда Anadolu хабар берди. Синов Синоп шаҳридаги полигонда бўлиб ўтган. Дрон реактив двигателли юқори тезликдаги самолётни уриб туширган. У Kizilelma’га ўрнатилган радар томонидан аниқланган ва кузатилган.
Дунёда 2024 йил якунларига кўра, 100 та энг йирик мудофаа компанияларининг қурол-яроғ ва ҳарбий хизматларни сотишдан тушган даромади 5,9 фоизга ўсиб, рекорд даражадаги 679 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Стокгольм халқаро тинчлик тадқиқотлари институти хабар берди. Ҳисоботга кўра, 2015 йилдан бери компанияларнинг ҳарбий даромади 26 фоизга ошди. Бу ўсишга Россиянинг Украинага қарши уруши ҳамда Исроилнинг ҲАМАС билан тўқнашувлари сабаб бўлди.
Шимолий Корея Ҳарбий-ҳаво кучлари ташкил топганининг 80 йиллик юбилейи Ким Чен Ин ва унинг қизи иштирокидаги йирик авиашоу билан нишонлади. Бу ҳақда Euronews хабар берди. Авиашоу 29 ноябрь куни денгиз бўйидаги Вонсан шаҳри яқинидаги Калма аэропортида ўтказилди. Бу ерда КХДР йирик туристик мажмуа барпо этган.
АҚШда камида ўн нафар бола COVID-19 га қарши эмланиш оқибатида вафот этди. Мамлакатдаги Озиқ-овқат ва дори-дармон бошқармаси шундай хулосага келди. Бошқарма комиссари Марти Макари шу тариқа The New York Times газетаси эълон қилган маълумотларни тасдиқлади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/-D_CZw0Afz4" title="Xalqaro dayjest" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ирода Жўраева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА