Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро дайжест (+видео)
20:58 / 2025-09-26

Японияда вафот этган қизининг жасадини йигирма йил мобайнида сақлаган 75 ёшли Кеико Мори исмли аёл қамоққа олинди. Бу ҳақда The Straits Times газетаси хабар бермоқда. ​Полиция вакиллари Токионинг шимоли-шарқидаги Ибараки префектурасида истиқомат қилувчи аёлнинг уйига ташриф буюришган ва ҳақиқатан музлаткичда футболка ва ички кийимдаги аёлнинг жасадини тиззалаб, юзи пастга қаратилган ҳолатда топишган. ​У нима сабабдан қизини дафн этмаганини тушунтирмаган, аммо қилмишидан афсусланаётганини билдирган.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов украиналик ҳамкасби Андрей Сибига билан 26 сентябрь куни учрашди. Бу ҳақда вазирлар ўзининг X ижтимоий тармоғида маълум қилди. Вазирлар савдо, инвестиция, таълим ва маданий ҳамкорлик каби икки томонлама муносабатлардаги долзарб масалаларни муҳокама қилган. Шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги кўп томонлама алоқаларнинг асосий йўналишларини кўриб чиққан.

БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) раҳбари Филипп Лаззарини 2023 йил 7 октябрдан бери давом этаётган Исроил ҳужумлари натижасида Ғазо секторида 4 минг бола оёқ-қўлидан айрилганини маълум қилди. Лаззаринига кўра, Ғазода бугунги кунда энг кўп ампутация айнан болалар орасида қайд этилмоқда. Бу ҳақда БМТ расмийси X ижтимоий тармоғида баёнот берган. У ҳозирда Ғазо энг оғир кунларини бошидан кечираётгани, сўнгги бомбардимонлар вақтида кўплаб болалар ҳалок бўлгани ёки яраланганини таъкидлаган.

Словения ҳукумати Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг мамлакатга киришини тақиқлади. Бу ҳақда Reuters хабар берди. Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Нева Грашич маълумотни тасдиқлади. Бунгача Исроил молия вазири Бецалел Смотрич ва Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирга Словенияга кириш тақиқланганди. Вазирларга нисбатан тегишли чора Нидерландия ва Испанияда ҳам қўлланган.

Microsoft Исроилнинг ҳарбий разведкаси учун айрим хизматлар, жумладан, Azure булутли сақлаш платформасига киришни тўсиб қўйди. Қарор ҳарбийлар бу платформада Ғазо ва Ғарбий Соҳилдаги телефон суҳбатларини кенг миқёсда тинглашдан олинган маълумотларни сақлаши аниқлангач қабул қилинди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/8vy6NQnFKKU" title="Xalqaro dayjest" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ирода Жўраева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА