Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро дайжест (+видео)
18:34 / 2025-08-28

Покистон дрони Афғонистон вилоятига ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида Хўст вилоятида икки бола ҳалок бўлди, олти киши жароҳатланди. Манбалар ҳужум Покистон дрони томонидан амалга оширилгани ва тинч аҳолининг уйлари нишонга олинганини айтмоқда. “Толибон” ва Покистон расмийлари ҳозирда авиаҳужум юзасидан ҳеч қандай маълумот бермаган.

Руминияда 40 минг амалдор ишдан бўшатилади. Бу бюджет харажатларини камайтириш ва давлат бошқарувини самаралироқ қилишга қаратилган. 2024 йилда Руминия бюджети тақчиллиги мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 9,4 фоизини ташкил қилди. Расмийлар 2025 йилда буни 7 фоизгача пасайтиришга ваъда берганди.

Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак ва Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров 29 август куни Нью-Йоркда АҚШ президенти Дональд Трамп жамоаси билан учрашади. Бу ҳақда Украина президенти кечки видеомурожаатида маълум қилди. Унинг эслатишича, аввалроқ Ермак ва Умеров урушни тугатиш бўйича музокараларда воситачилик қилишнинг эҳтимолий платформаларини муҳокама қилиб, Қатарда, кейин Саудия Арабистонида, 28 август куни эса Швейцарияда учрашувлар ўтказган.

Хитойлик олимлар дунёда биринчи бўлиб чўчқа ўпкасини одамга кўчириб ўтказди. Тажриба Гуанчжоудаги тиббиёт марказида ўтказилди. Ўпка қон қуйилишидан кейин мияси ўлган 39 ёшли реципиент эркакка трансплантация қилинди. Ушбу шарт шифокорларга ахлоқ меъёрларини бузмаслик ва реал вазиятга максимал даражада яқин бўлган шароитларда қимматли маълумотларни олиш имконини берди.

ChatGPT билан мулоқотдан сўнг ўз жонига қасд қилган америкалик 16 ёшли ўсмирнинг ота-онаси чат-ботни ишлаб чиққан OpenAI компанияси ва унинг бош директори Сэм Алтманни судга берди. Бу ҳақда Reuters ва NBC News маълум қилди. Сан-Франциско судига берилган даъвога кўра, 16 ёшли Адам Рейн бир неча ой давомида ChatGPT билан ўз жонига қасд қилиш масаласини муҳокама қилганидан кейин 11 апрель куни бунга қўл урган. Даъво аризасида айтилишича, ChatGPT Адамга «ўз жонига қасд қилиш усулларини ўрганишда фаол ёрдам берган». Ўсмир «яқинда ўз жонига қасд қилишини» айтганида, чат-бот «суҳбатни якунламаган ва фавқулодда ёрдам протоколини ишга туширмаган», дейилади даъво аризасида. Бундан ташқари, даъвогарларнинг таъкидлашича, ChatGPT ўлим олдидан «видолашув хатини ёзишда ёрдам таклиф қилган». Ўсмир ўз жонига қасд қилишидан бир неча соат олдин ChatGPT’га ўз жонига қасд қилиш режасини юклаган ва бундай усул иш берадими, деб сўраган. Бунга жавобан чат-бот уни «такомиллаштиришга» ёрдам беришни таклиф қилган, дейилади даъво аризасида.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/A_OvrCGYysA" title="Pokiston droni Afg‘oniston viloyatiga hujum qildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ирода Жўраева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА