Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро дайжест (+видео)
16:28 / 2025-07-21

Японияда 20 июль куни парламент сайловлари бўлиб ўтди. Унда ҳукмрон Либерал демократик партия парламентнинг юқори палатасида кўплаб ўринларни йўқотган бўлса-да, бош вазир Шигеру Ишиба истеъфога чиқмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди. Овоз бериш натижалари Ишиба ҳукумати тақдирини тўғридан-тўғри ҳал қилмайди. Аммо бош вазир октябрь ойида парламентнинг қуйи палатаси назоратини аллақачон йўқотганди. Шу сабабли эндиликда Ишибанинг ҳукуматига босими янада кучайиши тахмин қилинмоқда.

Озарбайжоннинг Ханкенди шаҳрида ўтказилган йирик медиа-форумда Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғни тиклашда илк совғани Ўзбекистон берганини айтди. Бу ҳақда Озарбайжон президенти матбуот хизмати хабар берди. 

“Ўзбекистонлик биродарларимизнинг кўмаги биз учун ҳамиша қадрли бўлган. Биласизки, Қорабоғнинг тикланишига биринчи совға Ўзбекистон томонидан берилган”, деган у.

Эрон, Франция, Германия ва Буюк Британия 25 июль куни Истанбулда ядровий музокаралар ўтказишни режалаштирди. Ушбу Европа давлатлари сўнгги кунларда Теҳронга қарши халқаро санкциялар қайта жорий этилишидан огоҳлантириб келаётганди. Ядро масаласида музокара ўтказиш таклифи Европа Иттифоқи расмийси ва Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи томонидан келишиб олинган. Улар 17 июль куни телефон орқали мулоқот қилган.

Украина халқаро арбитраж судларида Россия ва “Газпром”га қарши 6,9 миллиард долларлик бир нечта даъволарни ютган. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Бу Россия ва “Газпром”нинг жавобгарлигини кўрсатадиган ҳамда халқаро ҳуқуқ ўз кучини тасдиқлайдиган мутлақо адолатли қарорлардир. Биз бу маблағларни ундириш бўйича аниқ қадамларни тайёрлаяпмиз ва эртага Украина элчилари тегишли кўрсатмаларни олади, деган Зеленский 20 июль кунги баёнотида.

Исроил музокаралар муваффақиятсизликка учраган тақдирда Ғазо секторини “босиб олиш” бўйича янги режа тайёрлади. Бу ҳақда Исроил телевидениесининг 12-канали хабар берди.

Исроил армияси штаби бошлиғи Эял Замир сиёсий раҳбариятга  янги ҳаракатлар режасини тақдим этган. У ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар амалга ошмаса, кучга киради. Яҳудий расмийлари режани ижобий қабул қилган. Манбаларга кўра, у “Ғазони эгаллаш режаси” деб аталади ва Рафаҳдаги “гуманитар шаҳар”га (лагерга) муқобил ҳисобланади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/a3jReHj-BSw" title="XALQARO DAYJEST" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ирода Жўраева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА