Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчилдарнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида” қарор қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини халқаро брендларнинг сифатли маҳсулотлари билан таъминлаш ва маҳаллий корхоналарнинг глобал қўшилган қиймат занжирларига кириши учун қўшимча шароит яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда халқаро брендларнинг Ўзбекистон бозорига киришида қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга:
бренднинг бозорда камида 5 йил мавжудлигини тасдиқлаш тўғрисидаги талабни 3 йил этиб белгилаш;
брендлар соҳасида қонунчилик ҳужжатлари нормаларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида мамлакатлар номини минтақаларга ўзгартиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади.
ЎзА