Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро бокс ассоциацияси раҳбарияти ўзгаришсиз қолди
10:05 / 2022-09-26

Ортда қолган ҳафтанинг сўнгги кунларида Арманистон пойтахти Ереванда Халқаро бокс ассоциацияси (IBA)нинг навбатдан ташқари Конгрессида ташкилот президентлиги учун қайта сайлов ўтказилиши керак эди.

IBAнинг амалдаги раҳбари Умар Кремльёв ва нидерландиялик Борис ван дер Ферст Халқаро бокс ассоциацияси президентлиги учун кураш олиб бориши кутилаётганди.

Аммо, конгресс бошланиши олдидан кун тартибини тасдиқлаш жараёнида делегатларнинг 74,65 фоизи IBAда қайта сайлов ўтказишга ҳожат йўқ, деган қарорни қабул қилди. Бу эса амалдаги раҳбар Умар Кремльёв ўз фаолиятини давом эттиришини англатади.

Овоз бериш давомида 106 та давлат делегатлари такрорий сайловлар ўтказилмаслиги керак, деб ҳисоблади. Борис ван дер Ферст тарафдори бўлганларнинг 36 нафари овоз беришни ёқлаб чиққан бўлса, 4 нафари бетарафлик ҳолатида қолди.

Мазкур конгрессда мамлакатимиз номидан Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Шоҳид Тиллабоев ва федерация раиси маслаҳатчиси Малик Бобоев қатнашди.

Халқаро бокс ассоциацияси ижроия қўмитаси ва делегатларнинг ушбу қароридан  Халқаро олимпия қўмитаси жуда хавотирда эканлигини билдирди.


Т. Рўзиев, ЎзА