Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро бахшичилик санъати танлови муваффақиятли ўтмоқда
16:20 / 2021-09-19

Нукус шаҳридаги амфитеатрида II халқаро бахшичилик санъати фестивалининг Халқаро бахшичилик санъати танлови бўлиб ўтмоқда.

Достонларда асосан халқнинг орзу-умид, ўй-нияти, мақсад ва муддаоси куйланади. Мардлик, шижоат, ватанпарварлик, она юртга садоқат каби эзгу инсоний фазилатлар улуғланади. Биринчи бўлиб саҳнага Ўзбекистондан бахши Баҳром Раҳимов чиқиб, «Алпомиш» достонидан парча куйлади. Бу достонда шу жиҳатларнинг барчаси жамланган десак бўлади.

Сўнг Ҳиндистондан Нусрат Ансари «Аммар Айёр ва Меҳтаб Жад» ҳақида достон билан чиқди. «Tilisim i-Hoshruba» cўзма- сўз таржима қилинганда «ҳисларни йўқ қиладиган сеҳр» деган маънони англатади. Яъни бу сеҳрли оламдир. Сеҳргарлар ҳукмдори  Жаду ёвузликни ифодалайди ва ҳийла- найранглар йўлбошчиси Омар Айёр билан жанг қилади.

Россиялик Алексей Ховали «Oskys-oola» ёш етим бола ҳақида халқ оғзаки ижоди билан чиқди. Oskys-ool етим бола бўлиб, у муқаддас жойлар руҳлари билан мулоқот қилишни билади. У турли мусиқа асбоблари чалишни билади ва томоқда ашула айтади.

Ўзбекистондан жиров Жанибек Пиязов қорақалпоқ халқининг қаҳрамонлик достони «Едиге» достони билан чиқди.  Македониялик Тимко Чичаковски эса «Македониялик қирол Марко ҳақида достон»ни куйлади.

Шунингдек, Ўзбекистондан Бахшиқул Тоғаев «Алпомиш» достонидан парча, Қирғизистондан Самат  Кучорбаев «Семетей ўз халқининг тақдири ҳақида Сариқаз ва Қаникейдан билиб олиши ҳақида», Озарбайжондан Мубариз  Алиев  «Ошиқ Fариб достони», Ўзбекистондан Гулбаҳар Ақимбетова «Хирмондали» достонидан парча ижро этди.

Танловда иштирок этган хорижий ҳамда маҳаллий иштирокчиларнинг маҳоратларини чет эллик ва маҳаллий мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб бормоқда.

А.Жиемуратов.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги мухбири.

(М.Ҳабибуллаев олган тасвирлар)

ЎзА