Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро анжуманлар волонтёрларнинг касбий ривожланишига имконият яратади
13:11 / 2026-01-29

Илм ва маърифат бешиги бўлган Бухорода “Bukhara International Chemistry Olympiad (BICHO-2026)” ҳамда “Bukhara International Mathematics Olympiad (BIMO-2026)” халқаро фан олимпиадалари бўлиб ўтди.

Бухоро давлат университетида ташкил этилган ушбу олимпиадаларнинг барча босқичларида хорижий олий таълим муассасалари ҳамда мамлакатимиздаги 50 дан ортиқ ОТМ вакиллари иштирок этди. Россия, Туркманистон, Иордания, Покистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Хитой, Тожикистон каби 10 дан ортиқ давлатдан жамоалар ўз академик салоҳиятларини синовдан ўтказди.

“Бу олимпиада Ўзбекистонда олий таълим ва илм-фан соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалий натижаси бўлиб, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этиш, халқаро академик ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда таълим соҳасида тажриба алмашиш учун муҳим майдонга айланди. Университетда барча даражадаги иштирокчиларни кутиб олиш, очилиш маросими, индивидуал ва жамоавий турларни ўтказиш учун зарур ташкилий-техник шарт-шароитлар яратилган эди. Аудиториялар, лабораториялар, ахборот-коммуникация воситалари ва волонтёрларнинг фаоллиги юқори баҳоланди”, – деди Туркманистонлик иштирокчи Муҳаббат Зефержонова.

БухДУ  ўқув ишлари бўйича проректори Рустам Жумаев Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари юксак даражада ривожланиши ёшларнинг илмий, таълим ва маданий алоқаларини мустаҳкамлаш, илмий алмашинув ва қўшма таълим дастурларини қўллаб-қувватлаш учун ҳам кенг имкониятлар яратишини қайд этди.

“BICHO-2026” ҳамда “BIMO-2026” халқаро олимпиадалари юқори савияда муваффақиятли ўтказилди. БухДУ волонтёр талабалари ташриф буюрувчиларга амалий ёрдам бериш орқали йирик халқаро лойиҳаларда фаол иштирок этишлари, ташаббускорлиги, маданият ва жамоат ишларига бўлган юксак масъулияти билан аҳамиятли бўлди. Хусусан, ёш бўлажак журналист талабалар учун халқаро талабалар образини ёритиш ва жамиятда очиқ суҳбатлар амалиётини кенгайтириш зарурлигини кўрсатди. Бу каби анжуманлар ёшларни муҳим амалий марраларга интилишга чорлайди ҳамда руҳий қанот бағишлайди", – деди БухДУ  Ўзбек тилшунослиги ва журналистика кафедраси профессори Башорат Жамилова.

Дилноза АҲАДОВА,

волонтёр, БухДУ журналистика йўналиши талабаси.