Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро анжуман минтақамиз тарихига оид тадқиқотларга бағишланди.
22:15 / 2021-04-14

Жорий йилнинг 14 апрель куни Марказий Осиё халқаро институти ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети томонидан “Марказий Осиё тарихи: янги илмий тадқиқотлар ва таълимий ёндашувлар” қўшма халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Онлайн шаклда ташкил этилган тадбирда Марказий Осиё халқаро институти директори Анвар Носиров, Низомий номидаги ТДПУ ректори Алишер Умаров, қатор университетлар, илмий-тадқиқот институтлари профессор-ўқитувчилари, шунингдек, Индиана университети, Олма-ота Турон университети, Қозоқ миллий аёллар педагогика университети, Бишкек “Инсан” иқтисодиёт ва молия коллежи, Б.Ғофуров номидаги Хўжанд давлат университети, Туркманистон Тарих ва археология институти сингари хорижий илмий ва таълим муассасалари мутахассислари иштирок этди.

Мулоқот давомида Марказий Осиё халқларининг тарихий-маданий меросини ўрганишга оид долзарб масалалар, минтақанинг ягона тарихини ўқитиш истиқболи ва айни жараёндаги муаммолар, минтақа мамлакатларининг глобал ҳамкорлик тизимида тутган ўрни муҳокама қилинди.

Анжуман қатнашчилари томонидан халқаро қўшма тадбирларни ўтказиш баробарида, мамлакатимиз мутахассислари ва профессор-ўқитувчилари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликка асос яратишга ишонч билдирилди.

ЎзА