Халқаро амалиётдаги мавжуд ҳолатлар асосида товарларнинг айрим турларини таснифлашга оид ёндашувларни шакллантириш
Шоҳиста Ниматуллаевна МУРАТОВА доцент иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти Тошкент, Ўзбекистон shohista11@mail.ru
Аннотация
Мақолада товарларни таснифлашнинг халқаро амалиётини тадқиқ этиш, таснифлашдаги хатоликларни доимий кузатиб бориш ва ўрганиш, қўшимча божхона тўловларини ҳисоблаш ҳамда ундиришга сабаб бўлган товарларнинг истеъмол хусусиятларини таҳлил қилиш орқали уларни таснифлашга оид янгича ёндашувларни мунтазам ишлаб чиқиш зарурлиги ёритилади.
Таянч сўзлар: божхона юк декларацияси, ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси, инновацион ва амалий усуллар, таснифлаш мезонлари, таснифлашга оид ёндашувлар, Жаҳон божхона ташкилоти, товар позицияси, товарларни таснифлаш муаммолари.