French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро аккредитация форумига тўлақонли аъзо бўлишнинг аҳамияти ва истиқболлари
18:10 / 2020-11-20

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида "Ўзстандарт" агентлиги томонидан Халқаро аккредитация форумига тўлақонли аъзо бўлишнинг аҳамияти, Аккредитация маркази мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматларининг компетентлигини баҳолаш борасида олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Қайд этилганидек, манфаатдор томонлар учун марказ фаолияти, аккредитация жараёни ва мувофиқликни баҳолаш органлари тўғрисидаги зарур ахборотни www.akkred.uz расмий веб-сайти орқали эркин олиш имконияти яратилди. Шунингдек, марказ томонидан истеъмолчиларга етказиб бериладиган маҳсулотлар хавфсизлиги ва сифатини ошириш ҳамда маҳаллий маҳсулотлар экспортини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Аккредитация фаолияти ички ва ташқи бозор муносабатларининг ривожланиши, Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини оширишга, истеъмол қилаётган маҳсулотларимизнинг хавфсиз ва юқори сифатли эканлигига ишонч қозонишда ва халқаро бозорда ўзбек бренди ўз ўрнини эгаллашида муҳим аҳамиятга эга.

Миллий аккредитация тизимини халқаро талабларга уйғунлаштириш мақсадида Аккредитация маркази IAF ташкилотининг кўп томонлама тан олиш битимига қўшилган хорижий давлатларнинг аккредитация органлари билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда.  

Халқаро аккредитация форуми доирасида дунёнинг 74 та аккредитация идораси тенг хуқуқли аъзо бўлиб, IAF кўп томонлама тан олиш битими иштирокчиси ҳисобланади (MLA). Битим имзоловчилари 10 мингга яқин аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш органларининг глобал тармоғини ташкил қилган.

Айнан шу глобал тармоққа ва аккредитация соҳасидаги нуфузли халқаро ташкилотга Ўзбекистон миллий аккредитация тизими номидан Аккредитация маркази 2021 йилда аъзо бўлишни мақсад қилган.

Шаҳноза МАМАТУРОПОВА, ЎзА