Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро аккредитация форумига аъзо бўлишнинг аҳамияти нимада?
18:43 / 2020-11-20

Миллий матбуот марказида “Аккредитация маркази” ДУК томонидан “Халқаро аккредитация форуми (IAF) га тўлақонли аъзо бўлишнинг аҳамияти” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Маълумки, аккредитация фаолияти ички ва ташқи бозор муносабатларини ривожлантириш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш, истеъмол қилинаётган маҳсулотлар хавфсиз ва сифатли эканига ишонч ҳосил қилишда, ўзбек брендининг халқаро бозорда ўз ўрнини эгаллашида муҳим аҳамиятга эга.

Айни пайт дунёнинг 74 аккредитация идораси Халқаро аккредитация форумига тенг хуқуқли аъзо бўлиб қўшилган ва IAF кўп томонлама тан олиш битими (MLA) иштирокчиси ҳисобланади. Битимни имзолаганлар 10 мингга яқин аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш органларидан иборат глобал тармоқни ташкил қилган. 

Аккредитация маркази 2021 йилда айнан шу глобал тармоққа ва аккредитация соҳасидаги нуфузли халқаро ташкилотга Ўзбекистон номидан аъзо бўлишни мақсад қилган.

Гулноза БОБОЕВА, ЎзА