Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро агентлик “Навоийуран”нинг барқарор ўсишини эътироф этди
06:46 / 2025-12-13

Халқаро рейтинг агентлиги S&P Global Ratings “Навоийуран” давлат корхонасининг узоқ муддатли кредит рейтинги бўйича прогнозини “барқарор”дан “ижобий” даражага оширди.

Агентлик томонидан берилган BB-/positive рейтинги корхонада амалга оширилаётган трансформация жараёнлари самарадорлиги, молиявий барқарорлик, ишлаб чиқариш таннархи пастлиги ва сўнгги йилларда уран қазиб чиқариш ҳажмларининг изчил ўсиб бораётганини тасдиқлайди. Шунингдек, жаҳондаги етакчи уран ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик кенгайиб бораётгани қайд этилган.

S&P прогнозига кўра, корхона 2025 йил якунида EBITDA кўрсаткичи сезиларли ўсиши кутилмоқда. Стратегик шерикликлар, қўшма корхоналар ташкил этиш ва хорижий инвестициялар жалб этилиши даромадларнинг барқарор ошишига замин яратади.

Рейтинг агентлиги ҳисоб-китобларида таъкидланишича, еврооблигациялар ва кредитлар орқали молиялаштириш кенгайганига қарамай, корхона қарз юкининг EBITDAга нисбати 1 баробардан паст даражада қолмоқда. “Навоийуран” 2022 йилдан буён паст leverage кўрсаткичини сақлаб келмоқда. 

– Янгиланган прогноз амалга ошираётган ишлаб чиқариш ва молиявий барқарорлик стратегияларимизнинг тўғри танланганини тасдиқлайди, – дейди корхона бош директори Жамол Файзуллаев. – Бу хулоса нафақат ташқи баҳо, балки корхона давлат манфаатларига мос равишда изчил ва режали фаолият юритаётганидан далолат.

S&P Global Ratings келгуси йилда рейтингни яна ошириш эҳтимолини ҳам билдирган. Бунинг учун корхона даромадликни сақлаши, ишлаб чиқариш режаларини тўлиқ бажариши ва FFO қарзга нисбатан 60 фоиздан юқори бўлиши талаб этилади.
Мазкур баҳо “Навоийуран” ДКнинг халқаро бозордаги нуфузи ва барқарор рақобатбардошлигини янада мустаҳкамлаши кутилаётгани билан аҳамиятлидир.

“Навоийуран” ДК ахборот хизмати.
ЎзА