Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ ва армия бирлиги енгилмас куч-қудратдир
11:14 / 2025-08-21

Юртимизда истиқлолнинг 34 йиллиги катта шодлик билан, юксак руҳда нишонланаётган бир пайтда бу байрам кайфияти нафақат шаҳар ва қишлоқларда, балки мамлакатимизнинг ҳарбий қисмларида ҳам яққол сезилмоқда. Ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар эса яна бир ҳақиқатни ёрқин намоён қилмоқда: халқ ва армия — бир тану бир жон бўлиб, умумий масъулият ва умумий қадриятлар атрофида жипслашган улкан куч-қудратдир.

Жиззах шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг икки ҳарбий қисмида "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида ўтказилган “Шижоат” лойиҳаси буни амалда исбот этди.  

Тадбир доирасида адабий-маърифий учрашувлар, суҳбат, шеърият кечалари бўлиб ўтмоқда, қўшиқлар янграмоқда.  Байрамона муҳитда янграган ҳар бир сўз, ҳар бир қўшиқ  қалбларга жо бўлмоқда,  навқирон ҳарбийларни садоқат руҳида тарбияламоқда, уларнинг ватанга бўлган меҳр-муҳаббатларини янада жўшдирмоқда.

“Шижоат” фақат лойиҳа эмас — бу руҳият, ҳаракат ҳамда юртга, халққа ва тинчликка садоқат ифодаси. Бу саъй-ҳаракатлар бир ҳақиқатни янада мустаҳкамлайди: армия халқ билан, халқ армия билан енгилмасдир.

А. Қаюмов, ЎзА мухбири