Сўнгги йилларда мамлакатимизда “Халқ ва армия – бир тану бир жон!” тамойили асосида улкан ишлар амалга оширилмоқда, фуқароларимиз армиянинг ҳар томонлама ёрдами ва кўмагини ҳаётнинг барча соҳаларида ҳис этмоқда.
Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар юртимизда ҳарбий хизматнинг обрў-эътиборини, армия ва халқ якдиллигини, ёшларимиз қалбида армиямиз билан фахрланиш туйғусини ҳамда Ватан ҳимоячисидек олижаноб касбга ҳурмат-эҳтиром ҳиссини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш мақсадида Жамоат хавфсизлиги университетига бириктирилган мехрибонлик уйларида, оилавий мехрибонлик уйларида профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-курсантлар томомнидан қатор ишлар амалга огирилмоқда. Ушбу тадбирлар маънавий-маърифий, маданий ва спорт тадбирларини ташкил этишда атоқли илм-фан намояндалари, маданият ва санъат арбоблари, Қуролли Кучлар фахрийлари, давлат мукофотлари билан тақдирланган ҳамда халқаро танлов ва мусобақаларда муносиб иштирок этган ҳарбий хизматчи ва спортчилар жалб этилиб келинади.
Шунингдек, ҳарбий хизмат нуфузини ошириш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда ҳарбий хизмат ўташ шароитларини яхшилаш, қўшимча имтиёз ва кафолатлар жорий этиш бўйича қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг мазмунини, “Халқ ва армия - бир тану бир жон!" тамойили моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиб келинади.
Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг оила аъзолари, хизмат бурчини бажариш чоғида ногирон бўлиб қолган ҳарбийлар, эътибор ҳамда кўмакка муҳтож Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари, шунингдек, Қуролли Кучлар фахрийларига моддий ҳамда маънавий ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирлар ўтказиб келинади.
О.Азамжонова,
Жамоат хавфсизлиги университети
кафедра ўқитувчиси