Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ ва армия – бир тану бир жондир
10:13 / 2022-01-14

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни

“Боғи Эрам” тантаналар мажмуасида Наманган шаҳар халқ таълими бўлими, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси шаҳар бўлинмаси кенгаши ҳамкорлигида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири ўтказилди.

Бир пиёла чойга халқ таълими муассасалари фахрийлари, байналминал жангчилар, умумтаълим мактаблари директорлари, касаба уюшмалари фаоллари, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари таклиф қилинди.

Таъкидланганидек, тарихан қисқа давр ичида мамлакатимиз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган, тезкор ва ихчам миллий армия шакллантирилди. Амалга оширилаётган “Халқ ва армия – бир тану бир жондир” деган эзгу ғоя ўз самарасини бермоқда.

Наманган шаҳар халқ таълими бўлими мудири Жаҳонгир Лутфуллаев, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси шаҳар кенгаши раиси Акмалхон Умаров, шаҳар Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Анваржон Насриддинов Ватан тинчлиги йўлида фидойилик кўрсатган фахрийларни байрам билан табриклаб, 330 нафар тадбир иштирокчисига эсдалик совағаларини топширди.

Байрам тадбирида куй-қўшиқлар ижро этилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА