Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ таълими вазирлиги ҳавонинг кескин совиши сабабли Эксплуатация хизматларига тезкор чора кўришни топширди
12:14 / 2021-02-25

Халқ таълими вазирлиги ҳавонинг кескин совиши сабабли ҳар бир туман (шаҳар)да ташкил этилган Эксплуатация хизматларига зудлик билан барча мактабларни иссиқлик билан таъминланганлиги, иситиш қозони ва қозонхоналарининг созлик ҳолати, мактаб синфхоналарни ҳароратини текшириб чиқиб, мавжуд муаммоларни жойида тезкор ҳал этиш чораларини кўриш топширилди.

Фуқаролардан мактабдаги қониқарсиз иссиқлик тизими ҳақидаги маълумотни Халқ таълими вазирлигининг ҳудудлардаги штабларига мазкур ҳаволадаги рақамлар орқали ҳамда Халқ таълим вазирлигининг @maktab_uzedubot боти орқали мурожаат қилишлари мумкин. Бу ҳақда вазирликнинг Ахборот хизмати хабар берди.

Бугунги кунда Эксплуатация хизмати тасарруфидаги умумтаълим муассасалари сонидан келиб чиқиб жами 352 та “Дамас” русумли автотранспорт воситалари ажратилган. Хизматлар керакли иш қуроллари, асбоб-ускуналари (электр ва газ пайвандлагичлар, кесиш ва дурадгорлик мосламалари, сантехника ва электр ускуналари) билан таъминланган.

Ушбу хизмат фаолиятидаги ҳар бир автотранспорт воситалари ҳаракат йўналишига баҳо бериш ва улардан самарали фойдаланишни доимий назорат қилиб бориш мақсадида уларга GPS-трекер ускунаси ўрнатилиб, уларнинг ҳаракати вилоят бошқармалари ва вазирликнинг Қурилиш бошқармаси томонидан доимий мониторинг қилиб борилади.

Маълумот учун: Эксплуатация хизмати умумтаълим муассасаларининг бино-иншоотларини зарур ҳолатда сақлаш, уларга доимий хизмат кўрсатиш, бино-иншоотлар, синфхоналар, иситиш қозони ва қозонхоналарини таъмирлаш, электр тизимидаги носозликларни бартараф этиш ишларини амалга оширади.