Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ таълими вазири Сурхондарёда
18:27 / 2022-03-04

ФОТОРЕПОРТАЖ

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Термиз шаҳридаги баркамол авлод болалар мактабида ўтказилган фан олимпиадасининг III (вилоят) босқичида фахрли ўринни қўлга киритган ўқувчиларни тақдирлаш маросимида иштирок этди.

Тадбир аввалида иштирокчиларга Баркамол авлод болалар мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган рақслар намойиш этилди. Шундан сўнг, Халқ таълими вазири сўзга чиқиб, ўқувчи ёшларни эришган муваффақияти билан самимий муборакбод этди. Ёшларнинг келгуси ўқиш ва ишларида омад тилади.

[gallery-6004]

Халқ таълими вазири Термиз ва Ангор туманларидаги мактаблар фаолиятини ўрганиб, ушбу таълим масканларида ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган шароитларни яхшилаш, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, ёшларга замонавий таълим бериш, эртанги кунимиз, мамлакат келажагини ривожлантиришда педагогларнинг дахлдорлик ҳиссини оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Мутасаддиларга мактаблардаги шароитларни яхшилаш бўйича аниқ таклифлар берди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА