Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ таълими вазири ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган мактаб ҳолатини ўрганди
17:32 / 2021-11-24

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов шу кунларда ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги 68-мактаб ҳолатини ўрганиш мақсадида мазкур мактабда бўлди.

Ўрганиш натижасида бугун 338 нафар ўқувчи таҳсил оладиган, 1985 йилда қурилган мактабнинг аҳволи ҳақиқатдан ҳам талабга жавоб бермаслиги маълум бўлди.

Ҳолатни ўрганар экан Бахтиёр Саидов мактабни келгуси йил инвестиция дастурига киритиш юзасидан тегишли масъулларга кўрсатма берди. Шунингдек бугунги кунда Қарши туман халқ таълими бошқармаси лавозими вакант бўлгани боис, мазкур лавозимга номзодларни кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берди.

Мактабга ишчи ташриф давомида вазир мактаб педагоглари билан суҳбатда бўлди.

– Мактабни инвестиция дастурига киритиб, ҳолатини имкон борича тез фурсатларда яхшилаб беришга ҳаракат қиламиз. Бугун сизлардан сўрайдиган нарсам, ўзингиз таълим ва тарбия бераётган ўқувчилар орқали оилаларга маънавият ва маърифат олиб киришингиз керак. Ҳар бир бола орқали биз жамиятга маърифат улаша олишимиз керак. Шунда олдимизга қўйилган мақсадга эришамиз, – дейди вазир.

Шундан сўнг вазир синф хоналарга кириб ўқувчиларга дарс ўтиб берди. Дарс давомида ўқувчиларга ўзлари учун ёрқин келажак яратишга бугундан ҳаракат қилишлари зарурлигини уқтирди.

Вазир Қашқадарёга сафари давомида вилоятдаги мактабларни ўрганиш, камчиликларни бартараф этиш ишларини амалга оширади.

 

Лайло Рустамова,  

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари