Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ таълими вазири Балиқчи туманидаги мактабларда бўлди
11:21 / 2022-04-30

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Андижон вилояти Балиқчи туманидаги қатор мактабларда бўлиб, уларнинг фаолияти, дарс жараёнлари билан яқиндан танишди.

Дастлаб, халқ таълими вазири тумандаги 36- умумтаълим мактабида бўлиб, мактабда яратилган шароитлар билан танишди. Дарс жараёнларида иштирок этиб, турли фанлардан савол-жавоб орқали ўқувчиларнинг билимини синовдан ўтказди.

Ўқитувчиларга ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятига кўра, уларни касб-ҳунарга йўналтириш юзасидан тавсиялар берди. Мазкур мактаб аслида 640 ўқувчига мўлжалланган бўлиб, бугун унда қарийб 2 баравар кўп, яъни 1 минг 296 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Ана шундан келиб чиқиб, инвестиция дастурига киритган ҳолда мактаб биносини мукаммал таъмирлаш ва қўшимча бино қуриш таклифи киритилди. 

Шундан сўнг 32-сонли умумтаълим мактаби филиали учун янги қурилаётган 260 ўринли мактаб биноси кўздан кечирилди. Мазкур филиал янги ўқув йилидан алоҳида мактаб сифатида фаолият юритиши, 200 нафардан зиёд ўқувчи замонавий, барча қулайликларга эга янги бинода таълим олишни бошлайдиган бўлди. Вазир тумандаги 45-умумтаълим мактаби ўқувчилари ва педагогик жамоа билан ўтказган мулоқотда ўқитувчи ва ўқувчи ёшларнинг соҳани ривожлантириш, таълим сифатини ошириш юзасидаги таклиф, фикр ва мулоҳазалари тингланди. Тумандаги 9-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатида болаларни таълим олиши билан бирга, даволаш ва соғломлаштириш учун зарур барча шароитлар яратилганлигини алоҳида эътироф этди. 

Туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳудуд хусусиятидан келиб чиқиб, халқ таълими тизими нуфузини оширишга қаратилган алоҳида “бренд” яратишга келишиб олинди. Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари томонидан Андижон вилоятидаги таълим муассасаларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

[gallery-6886]

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, 
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА